Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида жойлашган мушакбозлик воситаларини ишлаб чиқарувчи фабрикада портлаш ва ёнғин юз берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Оқибатда камида 25 киши ҳалок бўлиб, саккиз киши жабрланди, улар ўта оғир аҳволда.
Ҳодиса 7 июнь куни 15:00 (Тошкент вақти билан 14:30)да Балагхат округидаги фабрикада содир бўлди. Воқеа чоғида фабрикада 40 га яқин ишчи бўлган, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилган. Полиция хабарига кўра, портлаш натижасида бинонинг бир қисми қулаб тушиб, одамлар йўлини тўсиб қўйган.
Қутқарув ишлари тунга қадар давом этди, портлаш сабаблари аниқланганича йўқ, текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)