Япония «тақдирини синамаслиги керак». Бундай баёнот билан 8 июнь, пайшанба куни КХДРнинг тинчлик ҳимояси бўйича қўмитаси вакили чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
У АҚШ изидан бориб, халқ республикасига нисбатан санкциялар ва босимни кучайтираётган Синдзо Абэ ҳукуматини танқид қилди. «Фавқулодда вазиятда КХДР ҳатто АҚШга зарба беришдан аввалроқ, Япония архипелагини кулга айлантиришга қодир», — дейилади баёнотда.
Баёнотга кўра, «Япония ўзининг асл ниятларини — милитаризмнинг қайта туғилишига тўсқинлик қилиш ва Осиёга қайтадан ҳужумни амалга оширишни бекитиш учун, КХДР томонидан таҳдидларни баҳона қилмоқда».
Изоҳ (0)