АҚШ собиқ президенти Барак Обама саккиз йил давомида тадбирларга бир хил смокинг ва бир хил оёқ кийимнинг ўзини кийиб борган. Бу ҳақда унинг рафиқаси Мишель Обама гапириб берди, деб ёзади Daily Mail.
Собиқ биринчи хоним Apple компанияси Калифорния штати Сан-Хосе шаҳрида ўтказган WWDC 2017 конференциясида нутқ сўзлади. Саволлардан бирига жавоб берар экан, у омма доимо унинг либосларидан айб топишга урингани, аммо турмуш ўртоғининг доим бир хил бўлган костюмига эътибор қаратмаганидан нолиди.
«У бундан ғурурланарди ҳам, — деди Мишель Обама. — ‘Мана мен кийиниб бўлдим. Бор-йўғи ўн дақиқада. Сен нимага бунча узоқ қолиб кетдинг?’ дерди. Мен эса ‘Ҳазиллашяпсизми?’ деб қолардим».
Изоҳ (0)