Киевда АҚШ элчихонаси яқинидаги Сикорский кўчасида 8 июнь, пайшанбага ўтар кечаси портлаш содир бўлди. Нохуш ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда Киев полицияси ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Киевдаги АҚШ элчихонаси ҳудудида содир бўлган портлаш террорчилик ҳаракати деб топилди. Ҳеч ким жароҳат олмади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)