Буюк Британия полициячилари АҚШнинг Лондондаги элчихонаси янги биноси яқинида назорат қилинувчи портлашни амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу ерга элчихона биноси ёнида қолдирилган икки эгасиз автомобиль ҳақида маълумот олинганидан сўнг етиб келди. Бино ичида дипломатлар йўқ эди.
Қоидага мувофиқ, рухсат этилмаган жойда қаровсиз қолдирилган автомобиллар, арзимас даражада хавф туғдирган тақдирда ҳам, маҳаллий полициячилар томонидан назорат қилинувчи портлаш ёрдамида очиб кўрилади.
Элчихона яқинида айни пайтда полициячилар ишлашда давом этмоқда. Шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ҳам ҳозирлаб қўйилган.
Изоҳ (0)