Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрондаги террорчилик ҳужумларини пақилдоқлар портлашига тенглаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Эронликлар олдинга қадам ташламоқда. Юз берган пақилдоқлар портлаши халқ иродасига заррача таъсир кўрсатмайди», — таъкидлади Хоманаий Теҳрон талабалари олдидаги чиқиши чоғида.
7 июнь куни эрталабки соатларда бир вақтнинг ўзида Эрон парламенти ва оятуллоҳ Хумайний мақбарасига ҳужум уюштирилди. Уч киши мақбарага бостириб кирди, улардан бири ўзини портлатди, бир нафари қўруқчилар томонидан ўлдирилди, бир нафари эса қўлга олинди.
Аёл либосидаги яна тўрт киши парламентга бостириб кирди, аммо улар хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинди. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 48 киши яраланди. Жавобгарликни ўз зиммасига ИШИД олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)