Ижтимоий тармоқда «лайк» қўйгани учун Швейцария тарихидаги илк айблов ҳукми Цюрих туман суди томонидан чиқарилди, деб ёзади «ТАСС».
Судья узоқ йиллардан буён ҳайвонларни кўпайтириб сўйишга қарши кураш олиб борувчи жамоат активисти Эрвин Кесслернинг даъвоси бўйича, Швейцариянинг 45 ёшли фуқаросини 4 минг франк жаримага тортди. Айбдор деб топилган швейцариялик Facebook’да Кесслерни фашизм, антисемитизм ва ирқчиликда айблаган фойдаланувчининг изоҳига «лайк» босган.
Цюрих суди жабрланувчининг даъво аризасини кўриб чиқиб, изоҳлар муаллифларига бир нечта айблов ҳукмларини чиқарди ва жарималар билан жазолади. Жавобгарлар Кесслерда ирқчилик ёки антисемитизмга хос қарашлар борлигини исботлай олмади.
Изоҳ (0)