Япония АҚШ, Россия, Хитой ва Жанубий Корея билан саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, Шимолий Кореяга қатъий жавоб беради. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Жанубий Корея, АҚШ, Россия ва Хитой ва бутун жаҳон ҳамжамияти билан кучларимизни бирлаштириб, қатъий жавоб берамиз», — таъкидлади давлат раҳбари.
Япония етакчиси G7 саммитида КХДР муаммосини кун тартибига қўйиб, уни жиддий муҳокама қилишни ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишни режалаштираётганини алоҳида таъкидлади.
Бир муддат илгари КХДР яна бир ракета синовини ўтказгани ва ракета Япония иқтисодий зонасига етмай пастлагани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)