Италиянинг тоғли ҳудудида жойлашган Бормида қишлоғи раҳбарияти ўзларининг аҳоли пунктида доимий яшаш истагида кўчиб ўтмоқчи бўлганларга икки минг евро тўлаш таклифини берди. Қишлоққа кўчиш истагини билдирганлар Лигурия вилоятининг шимоли-ғарбидаги денгиз сатҳидан 420 метр баландликда яшашлари керак, деб хабар берди Thrillist.
Қишлоққа кўчиб ўтиш ҳақидаги чақириқни унинг ҳокими Даниеле Гальяно билдирди. Бу билан у оммавий шаҳарга кўчиб кетаётган ёшлар оқимига чек қўйишга умид боғлаган. Ҳозирда Бормидада 394 киши истиқомат қилади.
Қишлоқдаги уйларни ойига 50—120 евро тўлаб ижарага олиш мумкин.
Бу ердаги тўртта рестонрандан бирининг менежери Жузеппе Оддоненинг айтишича, қишлоқнинг мақтанадиган алоҳида аҳамиятга эга жойлари йўқ.
«Бу ерда ҳаёт оддий ва табиий. Бизда ўрмонлар, эчкилар, черковлар ва кўплаб яхши овқатлар бор. Шубҳасиз, бу ерда ҳаёт руҳий тушкунликлардан холи», — таъкидлади Жузеппе.
Изоҳ (0)