Пентагон АҚШ бошчилигидаги коалиция 2014 йил августдан бери Ироқ ҳамда Сурияда ўтказиб келаётган операцияларидаги авиазарбалар сабаб 352 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Айни вақтда мавжуд маълумотларга кўра, коалициянинг операция бошидан бери берган зарбалари камида 352 нафар тинч аҳоли вакилининг ўлимига олиб келди», — дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, АҚШ мудофаа вазирлиги тинч аҳоли орасида инсонлар ҳалок бўлиши туфайли афсус билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)