Пхеньян Жанубий Кореяга етиб келган АҚШ ҳарбий-денгиз флотига тегишли USS Michigan атом сув ости кемасини чўктириб юборишга ваъда берди. Бу ҳақда Шимолий Корея ҳукумат ОАВларига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди, деб ёзади «РБК».
КХДР Америка сув ости кемасининг етиб келишини ҳарбий қўрқитиш ҳаракати, деб ҳисобламоқда.
«Зудлик билан атом сув ости кемасини авиаташувчи зарба бериш гуруҳи билан биргаликда Корея яриморолига жойлаштирилиши, кейинчалик бизнинг республикага нисбатан ҳарбий таҳдидларни амалга ошириш учун мўлжалланган», — дейилади хабарда.
Пхеньян агарда бирор-бир хавф туғиладиган бўлса, ҳужум қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. «USS Michigan жойидан қимирлаши билан сув ости арвоҳига айланишга маҳкум бўлади», — дейилади КХДР ҳукумат ОАВлари хабарида.
USS Michigan Жанубий Кореянинг Пусан портига 25 апрель куни етиб келган. Текширувдан сўнг Япон денгизида ҳарбий ўқув машғулотида иштирок этиш учун USS Carl Vinson авиаташувчисига бориб қўшилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)