АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан ҳамжиҳатликка эришиш мумкин деб ҳисоблашини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Мен Россия билан биргаликда ҳаракат қиламан. Бу шунингдек, Хитой ҳам бўлиши мумкин, бошқа кўплаб гуруҳлар ҳам бўлиши мумкин», — деди у CBS телекомпаниясига берган интервьюсида айнан қайси соҳалар ҳақида гап бораётганига аниқлик киритмасдан.
Трамп ўз сайловолди кампаниясининг Россия билан боғлиқлиги ҳақидаги можарони яна бир марта уйдирма деб атади. «Агар сиз хакерни жиноят устида қўлга туширолмаган бўлсангиз, ким ҳужум уюштирганини айтиш жуда қийин», — деди президент.
Изоҳ (0)