Дубай шаҳри Microsoft компанияси билан ҳамкорликда ўз шрифтини яратди, у Dubai Font деб ном олди, дея хабар бермоқда «Mk.ru».
Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум аниқлик киритишича, Дубай рақамли дунёда биринчиликка эришиш учун анчадан буён ҳаракат қилмоқда.
У янги шрифтнинг ўзига хос хусусиятлари интернетда ва дунёдаги энг янги технологияларда оммалашиб кетишига ишонч билдирди.
Шрифт бундан буён ҳукумат муассасалари томонидан расмий ёзишмаларда фойдаланилади.
Изоҳ (0)