Россиянинг Калининград шаҳри осмони яқинида Британиянинг RC-135W Rivet Joint жосус самолёти Flightradar24 ва Planefinder йўловчи лайнерларини кузатиш мобил дастурлари ёрдамида аниқланди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашрга кўра, RC-135W Rivet Joint парвозидан кўзда тутилган мақсади Россия ҳарбий-денгиз базаси ҳақида маълумот тўплаш бўлган. Бироқ миссия фош этилди — юз минглаб киши 8 километр баландликда Россия чегараларига яқинлашиб келаётган энг замонавий самолётни кузатиб борди.
Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган скриншотларда RRR7220 борт рақамига эга бўлган ҳаво кемаси Калининграддан 100 километр берида эканлигини кўриш мумкин.
Daily Mail RC-135W Rivet Joint АҚШ самолёт-жосуслари ва F-35A қирувчи-бомбардимончилари кўмагида ҳаракат қилганини таъкидламоқда. Экспертлар лайнер Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, жумладан, қидирув радарлари фаолиятини ўрганганлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)