Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ўш вилоятининг Ўзган туманида юз берган кўчки оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани сабабли Ҳамдарлик китоби очилди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинди.
Элчихонанинг Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли кўчаси, 6-ўтиш йўли, 30-уйда жойлашган манзилида 30 апрель, якшанба, соат 10:00 дан 17:00 гача Ҳамдардлик китобида ёзув қолдириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзган туманидаги фожиа муносабати билан Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирганди.
30 апрель Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)