БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус ҳисоботчиси Идрис Жазоирий Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини 100 миллиард долларга баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Санкция ташаббускорлари бўлган давлатларнинг даромади нуқтаи назаридан санкцияларнинг қиймати ойига тахминан 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Буни уч йилга кўпайтирсак, кўрсаткич 100 миллиард долларни ташкил этади», — деди Жазоирий.
Унинг қўшимча қилишича, Россиянинг санкциялардан йўқотишлари 52–55 миллиард долларни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётининг инқирозли вазиятга мослашиш модели самаралироқ бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)