Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар сабабли Сибир федерал округининг бутун ҳудудида 28 апрелдан эътиборан фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Владимир Пучков маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Аввалроқ ФВВнинг округ бўйича бошқармаси Сибирда мингга яқин ўрмон ёнғинлари ўчоқлари аниқланганини маълум қилган эди. Ёнғин, хусусан, чиқиндиларнинг ёқилиши ва шаҳарчаларда дарахтларнинг қуриб қолгани сабабли ҳам тез тарқалмоқда.
Красноярск ўлкаси, Новосибирск ва Иркутск вилоятларидани ёнғинлар энг муаммоли деб ҳисобланмоқда. Ёнғинларни ўчириш учун 150 киши ва 50 дона техника жалб этилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)