Германия парламентининг қуйи палатаси давлат хизматчилари, судьялар ва ҳарбийларнинг иш вақтида ниқоб ва паранжи каби мусулмонча бош кийимлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида қайд этилишича, юз қисмини яширувчи бош кийимлари давлат хизматчилари амал қилиши лозим бўлган «бетарафлик тамойили»га зиддир.
Қонун лойиҳаси мусулмон аёлларга ҳужжатлар учун очиқ юз билан суратга тушиши мажбуриятини юклайди. Бундан ташқари, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг асосли талаблари бўйича, масалан, ҳужжатларни текшириш вақтида шахсни тасдиқлаш учун юзларини очишлари керак бўлади.
Қонун кучга киришидан аввал уни Германия парламентининг юқори палатаси маъқуллаши лозим.
Маълумот учун, у ёки бу мусулмонча бош кийимлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунлар бунгача Европанинг бир қатор мамлакатларида, хусусан, Австрия ва Нидерландияда қабул қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)