Шри-Ланка пойтахти Коломбода чиқиндиларнинг улкан уюми аҳоли турар-жойларига қулаши оқибатида қурбонлар сони 27 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Яна камида 11 киши жароҳат олди, 30 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Олдинроқ мазкур фалокатда 11 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Маҳаллий расмийларга кўра, чиқиндилар уюми салкам 80 та уйга қулаган, вайроналар остида эса одамлар бўлиши мумкин. Қутқарув гуруҳлари тирик қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)