АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат қуролли кучлари ҳар қачонгидан кучлироқ бўлиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Қуролли кучларимиз тезда мустаҳкамланиб, ҳар қачонгидан кучлироқ бўлиб бормоқда. Очиғини айтганда, бизда бундан бошқа йўл ҳам йўқ», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, америкалик ҳарбийлар жорий йил 13 апрель куни Афғонистондаги Нангархар вилоятига ўзлари «барча бомбаларнинг онаси» (Mother of all bombs) деб атайдиган бомбани ташлади. Бунинг оқибатида ИШИднинг 90 нафар жангариси йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)