Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида, Отбосар — Кокшетау трассасида ичида болалар бўлган автобусни тошқин сув оқизиб кетди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Ҳодиса 16 апрель, якшанба куни Сандиқтау туманида, Балкашино ва Максимовка қишлоқлари оралиғида рўй берди. Youtube’га жойлаштирилган видеода қор ва муз эришидан ҳосил бўлган сув оқимида «сузаётган» автобус акс этган.
«Ичида 10 нафар ўқувчи ва уларга ҳамроҳлик қилаётган ўқитувчи бўлган ‘PAЗ’ русумли автобус Державинск шаҳридан Кокшетаудаги тадбирга кетаётганда йўлда ҳосил бўлган тошқин туфайли издан чиқиб кетди. Болалар жабрланмади. Улар эвакуация қилинди ва мактабга жойлаштирилди», — дея маълум қилди вилоят ички ишлар департаменти.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)