Перуда рўй берган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 107 кишига етди, жабрланганларнинг умумий миқдори 1,1 миллиондан ортиқ. Бу ҳақида «РИА Новости»га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 97 нафар деб хабар берилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, Тинч океанида юз берган «Эль-Ниньо» иқлим ҳодисаси сабабли юзага келган ушбу сув тошқини сўнгги ўн йилликлардаги энг кучлисидир.
171 минг одам бутунлай ўз мулкидан маҳрум бўлган. Табиий офатдан қисман жабланганлар сони 995 мингга етди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)