Канада ва Буюк Британия бош вазирлари Жастин Трюдо ҳамда Тереза Мэй Сурияда кимёвий қурол қўлланишига йўл қўймаслик масаласида якдил нуқтаи назар билдириш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Канада ҳукумати раҳбари матбуот хизматига кўра, икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида «Сурияда кимёвий қурол қўлланишининг олдини олиш борасида ягона ва мустаҳкам қарашга риоя этиш зарурлиги тўғрисида бир тўхтамга келди».
«Улар шериклар билан биргаликда Суриядаги инқирозни бартараф этишнинг ишончли сиёсий йўлларини қидириш учун дипломатик уринишларни давом эттиришни ваъда қилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)