Италия ташқи ишлар вазири Анжелино Альфано Еттилик гуруҳи вазирлари учрашуви доирасида Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Иордания ва Қатар ТИВ раҳбарлари иштирокида Сурия бўйича махсус кенгайтирилган мажлисни чақирди, деб ёзади «ТАСС» Италия дипломатик муассасаси матбуот хизматига таяниб.
Аниқлик киритилишича, мажлис 11 апрель, сешанба куни эрталаб, «еттилик» мамлакатлари (АҚШ, Канада, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия) вазирларига Яқин Шарқ минтақаси мамлакатлари вазирлари келиб қўшилгач, бўлиб ўтади. «Еттилик» учрашуви Лукка шаҳрида бошланади, унинг ишида Суриядаги вазиятни тартибга солиш мавзуси марказий мавзу бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)