Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонасидан Миробод бозоригача бўлган кўча бўйлаб жойлашган кафе ва кабобхоналар бузилмоқда. Бу ҳақда «Письма о Ташкенте» нашри Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳига таяниб хабар бермоқда.
Миробод бозори қаршисидаги емакхоналарнинг бузилиши гуруҳ аъзолари ўртасида икки хил муносабатни келтириб чиқарди, деб ёзади нашр. Баъзилар: «Ва ниҳоят!» — дея воқеадан мамнун бўлган бўлса, бошқалар севимли емакхонасидан айрилгани туфайли норози бўлган.
Изоҳ (0)