Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Бухородаги Чор Минор меъморий ёдгорлиги сув остида қолганини билдирувчи фото ва видеолар пайдо бўлган эди.
Бир гуруҳ фаолларнинг хавотирларига жавоб ўлароқ, бухоролик видеоблогер Рашид Усмонов Facebook’даги саҳифасида Чор Минордан репортаж тайёрлади.
Видеода меъморий ёдгорлик ичида жойлашган дўкончанинг эгаси ҳам бир муддат аввал «ҳаддан ташқари кўп ёмғир ёғгани учун» обида атрофини сув босганини рад этмаган. Айни вақтда бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилгани, катта тошқинларнинг олдини олиш учун чоралар кўриб қўйилганини англаш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)