Тошкентнинг Сергели туманида янги метро йўналиши қурилиши давом этмоқда. Facebook’даги «Tashkent is under construction» гуруҳида қурилиш майдонидан олинган фотосуратлар эълон қилинди.
Метрополитеннинг «Сергели» йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади. Қурилиш ишлари 2017—2020 йилларга мўлжалланган мазкур йўналишнинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)