28 февраль куни Тошкентнинг Ўзгариш даҳасида Mercedes-Benz русумли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook‘даги «Водители Ташкента» («Drivers.uz») гуруҳи аъзолари маълум қилди.
Постга илова қилинган сурат автобусдан анча орқада туриб олинган бўлиб, унда жамоат транспорти воситасидан қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин. «Навбатдаги автобус ёнмоқда», — дейилади постда.
Изоҳларда фойдаланувчиларнинг воқеага нисбатан таажжуб ва норозилик тўла фикрларини ўқиш мумкин.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар, шунингдек, автобус қай даражада зарар кўргани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Қорасув кўчасида 23 февраль, пайшанба куни Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин келиб чиққан эди.
Изоҳ (0)