АҚШ президенти Дональд Трамп унинг фаолияти америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақидаги ижтимоий сўровлар маълумотларини «сохта» деб атади. Трамп бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Натижалари салбий бўлган ҳар қандай сўров, CNN, ABC, NBC’нинг сайловлар вақтидаги сўровлари каби сохта янгиликдир! Маъзур тутгайсиз, бироқ одамлар чегаралар хавфсиз бўлиши ва муҳожирлар қаттиқ текширилишини истамоқда», — деб ёзди Трамп.
«Мен ўз қарорларимни, аввало, тўпланган маълумотлар асосида қабул қиламан, буни ҳамма билади. Баъзи ОАВлар эса, йўл ёқасига туртиб чиқариш учун, СОХТА ЯНГИЛИКЛАР тарқатмоқда!», — деб қўшимча қилди АҚШ президенти (муаллиф услуби сақлаб қолинди).
Public Policy Polling ўтказган сўровга кўра, америкалик сайловчиларнинг қарийб 40 фоизи Трампнинг икки ҳафталик президентлиги якунлари бўйича унга қарши импичмент қўллашни маъқуллайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)