Жанубий Кореянинг вақтинчалик лавозимидан четлатилган президенти Пак Кин Хе қуршовидаги коррупциявий можаро текшируви доирасида шу ҳафтада сўроқ қилинади. Бу ҳақда Yonhap агентлигига давлат раҳбари маъмуриятидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Сўроқ шу ҳафта охирида ўтказилиши мумкин. Хавфсизлик нуқтаи назаридан унинг Пак Кин Хе қароргоҳида бўлиб ўтиши эҳтимоли юқори», — дея таъкидлади агентлик манбаси.
Терговчилар томонидан сўроқ амалга оширилган тақдирда бу Жанубий Корея тарихидаги илк шундай ҳолат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Хван Гё Ан терговчиларнинг давлат раҳбари қароргоҳи — Мовий уй ҳудудида тинтув ўтказишда уларга кўмак кўрсатиш илтимосини рад этганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)