АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан муҳожирлик сиёсатининг қаттиқ назоратга олиниши разведка ва жосуслик ишига жиддий зарар келтиради. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Майкл Ҳайден The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мен мулоқотда бўлган разведка соҳасидаги кўпчилик профессионаллар чекловлар тааллуқли бўлган 7 мамлакатдан олтитаси муаммоли, тарқоқ мамлакатлар эканлиги ва у ерларда жосуслар АҚШ учун туғиладиган хатарларни бартараф этишида етакчи рол ўйнашини билдирди. Фармон мазкур ахборот манбаларига ҳукуматимиз ва халқимиз томонидан ваъда қилинган ҳимояга ишончни барбод қилди. Жосуслар америкаликлар хавфсизлиги учун ҳаётини таҳдид остига қўяди. Кунимиз фақат пул эвазига ҳамкорлик қиладиган заиф ва манфаатпараст жосусларга қолади. Улар ахборотнинг энг ёмон манбаларидирМРБни 2006—2009 йилларда бошқарган Ҳайден сўзларига кўра, Трамп томонидан жорий этилган чекловлар асоратлари изсиз кетмайди.Майкл Ҳайден, Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)