Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг вакили берган баёнотга кўра, мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлган парламент аъзолари ҳукумат раҳбарининг Brexit бўйича ўз стратегиясини амалга оширишига халал бера олмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Ҳукуматда Британия халқининг хоҳиш-иродасини амалга ошириш бўйича алоҳида ҳуқуқ бўлмоғи лозим, деб ҳисоблаймиз», — деди бош вазирнинг вакили.
Мазкур баёнот Тереза Мэйнинг Brexit бўйича стратегияси Британия парламентида муҳокама қилинаётган бир вақтда берилди.
«Биз Европа Иттифоқи таркибида қолиш ёки иттифоқ билан қайта қўшилиш бўйича уринишларга ҳеч бир имкон қолдирмаймиз», — дея қўшимча қилди Мэйнинг вакили.
Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича расман ҳужжат — «Оқ китоб»ни эълон қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)