Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аргентиналик судья Клаудио Бонадио собиқ президент Кристина Фернандес де Киршнер ва унинг фарзандлари Максимо Киршнер ва Флоренсия Киршнерни пул ювиш ва коррупция ҳақидаги иш бўйича сўроққа чақирди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Сўроққа жами 21 киши, шу жумладан, пул ювиш айблови бўйича ҳибсда сақланаётган тадбиркорлар Кристобаль Лопес ва Ласаро Баес ҳам чақирилди.

Уларнинг барчаси Киршнер оиласига тегишли бўлган кўчмас мулк билан шуғулланувчи Los Sauces компанияси фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб бериши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Аргентина Федерал суди ноқонуний бойишда гумонланаётган мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнерга қарши иш очган эди.

Судда иш очилишига депутат ва президентлик лавозимига собиқ номзод Маргарита Столбисернинг шикояти асос бўлган. Столбисернинг таъкидлашича, Киршнер оиласига қарашли кўчмас мулк битимлари билан шуғулланувчи Los Sauces компанияси пул ўзлаштиришга алоқадор бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, депутат компания фаолиятидаги баъзи ҳужжатлар қалбакилаштирилган деб ҳисобламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар