Детройт федерал судьяси Виктория Робертс президент Дональд Трампнинг АҚШ ҳудудига етти мусулмон мамлакат фуқаролари киришини тақиқловчи фармонининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Мазкур қарор Мичиган штати Шарқий округи суди томонидан қонуний резидентлар ва амалда бўлган виза соҳибларининг АҚШга киришини рад этишга нисбатан доимий суд тақиқини жорий этиш ҳақида берилган сўровга жавобан чиқарилган.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти грин-карта соҳибларининг мамлакатга киришига рухсат бергани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)