АҚШ президенти маъмурияти қошидаги бизнес бўйича кенгаш аъзоси, SpaceX ва Tesla корпорациялари асосчиси Илон Маск кенгашнинг 3 февралдаги йиғилишида Трампнинг қатор мамлакатлар муҳожирларининг мамлакатга киришини тақиқловчи фармонига қарши чиқишини билдирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ўтган йил декабрида кенгаш таркибига кирган Маск бошқа тадбиркорлар билан бирга Трампнинг муҳожирлар ҳақидаги фармонига қарши чиқиши ва миграция сиёсатини ўзгартириш бўйича таклифларни тақдим этишини маълум қилди.
Маск кенгаш аъзолари Оқ уйга фақат ўз маслаҳатларини бериши, бироқ президент сиёсати ва қарорларига қўшилишга мажбур эмасликларини таъкидлади.
3 февраль куни миграция қонунчилиги юзасидан қарашлари тўғри келмагани учун кенгашни Uber компанияси асосчиси Тревис Каланик тарк этганди.
Мавзуга доир: Uber асосчиси Трамп билан келишмовчилик туфайли, АҚШ президенти ҳузуридаги бизнес бўйича кенгашдан чиқди
Изоҳ (0)