Нидерландия умумий разведка ва хавфсизлик хизмати директори Роб Бертоле Россия, Хитой ва Эрон томонидан ҳукумат департаментлари, шунингдек, маҳаллий компаниялар сайтларини бузиб киришга юзлаб ҳаракатлар амалга оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Буни демократиямиз учун таҳдид деб ҳисоблайман. Хавф шундан иборатки, улар парламент фаолияти, шунингдек, расмийлар томонидан қарорлар қабул қилинишига таъсир ўтказиши мумкин.Разведка раҳбарининг билдиришича, Россия ва бошқа давлатларга нисбатан қандайдир чоралар кўриш беҳуда, чунки улар киберҳужумларга алоқадор эканликларини инкор қилади.Роб Бертоле, Нидерландия умумий разведка ва хавфсизлик хизмати директори
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)