Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг Авдеевка шаҳри яқинида 29 январдан бери давом этаётган жанговар ҳаракатлар оқибатида украиналик 10 ҳарбий ҳалок бўлди, 66 нафари яраланди. Meduza хабарига кўра, бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бирлашган тезкор штаби бошлиғи биринчи ўринбосари Андрей Светков маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, душман тараф 29 январдан бери Украина марраларини 40 марта узоқ муддат ўққа тутган ва 6000 га яқин снаряд отган. 3 февраль тонги ҳолатига кўра, ўққа тутишлар давом этаётган эди.

Ўз навбатида, ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» вакили Эдуард Басурин россияпараст айирмачиларнинг 18 нафар вакили ҳалок бўлгани ва 26 нафари яраланганини маълум қилди.

Басуриннинг қўшимча қилишича, январь охиридан бери давом Украина ҳарбийлари давом эттираётган ўққа тутишлар оқибатида 6 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган, 34 киши жароҳат олган.

«ДХР» вакилининг таъкидлашича, Украина ҳарбий хизматчилари 29 январдан бери 10 марта айирмачиларнинг марраларига ҳужум қилишга уринган.

Январь охирида Украина жануби-шарқидаги вазият яна кескинлашди. Низолашаётган томонлар оммавий ўққа тутишлар ва чегара чизиғини бузишда бир-бирини айблаб келмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди