Филиппин расмийлари «Янги халқ армияси» (ЯХА) исёнчилар қуролли гуруҳи билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги шартномани амал қилиш муддатини узайтирмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Родриго Дутерте маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Сулҳ ҳақидаги келишувни бекор қиламан. Ўт очишни тўхтатиш мавзусига бошқа тўхталмаймиз.ЯХА 1 февраль, чоршанба куни келишувни бир томонлама бекор этиши, шу билан бирга, тинчлик жараёнига содиқлигини маълум қилди.Родриго Дутерте, Филиппин президенти
Таркибида 4 мингга яқин киши бўлган гуруҳ ўтган асрнинг 60-йилларидан бери Филиппинда коммунистик мафкурадаги мустақил давлат тузишга ҳаракат қилмоқда. Ўтган вақт давомида ҳукумат кучларига қарши олиб борилган жанговар ҳаракатларда 40 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)