АҚШ Теҳрон томонидан баллистик ракеталар дастури ишлаб чиқилгани муносабати билан, Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар берди.
Санкция рўйхатига 13 жисмоний шахс киритилган бўлиб, улар орасида, Эрон фуқароларидан ташқари, БАА, Хитой, Кувайт ва Ливан вакиллари ҳам бор.
Бундан ташқари, қароргоҳи Эрон, Ливан, Хитой ва БААда жойлашган 12 та компания ҳам АҚШ санкцияларига тушган.
Бундан бир неча соат аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида Эронни «олов билан ўйнашиш»да айблаб, эронликларни «президент Обама уларга нисбатан қанчалик ‘меҳрибон’ бўлганининг қадрига етмаяпти», деб ёзган эди. «Мен бундай меҳрибон бўлмайман!», — дея ваъда берди Трамп.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)