Афғонистонда полициянинг 8 нафар ходими террорчи қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News телеканалига кўра, ўлдирилганларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлган. «Толибон» жангариси Фарёб вилоятидаги Гард-Маршкар қишлоғида аввалига полициячиларни заҳарлаган, сўнг уйга кириб, уларга қарата ўт очган.
Телеканал ҳужум уюштирган шахс 15 кун аввал ҳуқуқ-тартибот ходимларига таслим бўлганини билдирди, бироқ ҳодиса қачон содир бўлганига аниқлик киритмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)