Хитойнинг Баҳор байрами (ой тақвими бўйича янги йил) кунлари туризмдан олган даромади 61 миллиард доллардан (423 миллиард юан) ошди. Бу ҳақда мамлакат туризм ишлари бўйича миллий бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Жорий йилда бу борадаги даромад 2016 йилга нисбатан салкам 16 фоизга кўп бўлди. Байрам кунлари Хитой аҳолиси мамлакат ичида 344 миллион сафарни амалга оширди, бу эса ўтган йил кўрсаткичидан 16,3 фоиз ортиқ.
Маълумот учун, мамлакатда ой тақвими бўйича янги йилнинг нишонланиши 28 январга тўғри келди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)