Филиппин пойтахти Манилада бўлиб ўтган ва бутун дунёдан 83 нафар номзод иштирок этган «Коинот гўзали» танловида франциялик Ирис Миттенар ғолиб чиқди, деб хабар берди Reuters.
Финалчилар учлигига Миттенардан ташқари Гаити вакили Ракель Пелиссиер ва колумбиялик Андреа Товар ҳам кирди.
Лилль шаҳрида туғилган «Франция гўзали» 23 ёшда бўлиб, тиш шифокорлигини эгаллаш учун таҳсил олмоқда. У спортнинг экстремал турлари, жумладан, парашютдан сакраш, банжи-жампинг ва дельтапланда учишни ёқтиришини маълум қилди.
Маълумот учун, Франция вакили шу пайтгача атиги бир бор — 1953 йилда «Коинот гўзали» тожини кийган.
Изоҳ (0)