Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидга уюштирилган ҳужум натижасида камида олти киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган. Бу ҳақда Reuters полиция вакилларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Полиция, шунингдек, икки нафар гумонланувчи қўлга олинганини тасдиқлади.
Канада ОАВларига кўра, ниқоб таққан номаълум кимсалар кечки намоз вақтида масжидни ўққа тутган. Бу вақтда бино ичида, турли маълумотлар бўйича, 40 дан 100 нафаргача киши бўлган.
Квебек провинцияси бош вазири Филипп Куяр ҳужумни теракт деб атади. Канада бош вазири Жастин Трюдо эса ҳодисага «бемаъни зўравонлик акти» ва «мусулмонларга нисбатан террорчилик ҳужуми» деб таъриф берди.
Изоҳ (0)