АҚШ президенти Дональд Трамп унинг муҳожирлар тўғрисидаги фармони барча мусулмонларнинг АҚШга киришига қўйилган тақиқ эмас деган фикрда қатъий туриб олди, шунингдек, ОАВларни унинг қарорини нотўғри талқин қилганликда айблади. Бу ҳақда Америка президентининг Оқ уй тарқатган баёнотида айтилади, деб ёзади «Газета.ru».
«Шунга аниқлик киритмоқчиманки, ушбу фармон (АҚШга еттита мусулмон мамлакати фуқаролари киришини вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги фармон) — ОАВлар хатолик билан хабар қилганидек, барча мусулмонларнинг АҚШга киришига қўйилган тақиқ эмас. Гап динда эмас, гап терроризмда ва бизнинг мамлакатимизни хавфсизроқ қилишга интилишда», — дейилади ҳужжатда.
Унинг сўзларига кўра, 90 кун ўтгач, АҚШ яна барча давлатлар фуқароларига визалар беришни бошлайди. Шу вақт ичида, Трамп қайд этишича, ҳукумат мамлакатда хавфсизликни таъминловчи янги сиёсий чораларни кўриб чиқиш ва киритишга улгуради.
Изоҳ (0)