Канада бош вазири Жастин Трюдо Квебек-Ситидаги масжидда юз берган отишмани қўрқоқларга хос ҳужум деб атади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари ўз Twitter’ида ёзди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бугун канадаликлар Квебекдаги масжидда содир бўлган қўрқоқларга хос ҳужум натижасида ҳалок бўлганларга мотам тутмоқда. Менинг бор фикрим ҳозир ҳужум қурбонлари ва уларнинг оилалари билан банд», — дея қайд этди Трюдо.
Трюдо, шунингдек, терактга алоқадорлар топилишини маълум қилди. У ҳодисани «бемаъни зўравонлик акти» ва «мусулмонларга нисбатан террорчилик ҳужуми» деб атади.
Эслатиб ўтамиз, отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Гувоҳлар отишма чоғида масжидда 40 га яқин киши бўлганини билдирмоқда. Полиция икки нафар гумонланувчини қўлга олди.
Изоҳ (0)