Ширинлик ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш мақсадида ҳар хил қўшимчалар, ароматизаторлар, таъм ва ҳидни кучайтирувчилар, эмульгатор ва консервантлардан фойдаланилади. Замонавий десертлар, конфет, шоколад, йогурт ва бошқа ширинликларни истеъмол қилишнинг асосий хавфи ҳам шундадир.
Баъзида ҳатто соғлом турмуш тарзига амал қилувчилар ҳам, парҳез тутаётганлар ҳам ширинлик хоҳлаб қолишади.
Ширинлик ейишнинг оқибати ҳазм қилиш органларининг бузилишига олиб келмаслиги учун қандай ширинликларни сотиб олмаслик кераклигини эсингизда тутинг.
1. Пала-партиш ўралган маҳсулот – сифатсизликни билдирувчи биринчи белги ҳисобланади.2. Ширинлик сифатини кафолатловчи ҳужжат кўрсата олмайдиган, йўл бўйидаги ва тўхташ жойларидаги дўконлардан сотиб олманг.3. Сақлаш муддати ва ишлаб чиқарилган вақтини албатта ҳар доим текширинг. Қаймоқли ва мевали ширинликлар тез бузилади ва биологик қуролга айланади.
Яхшиси, қиммат бўлса ҳам таркиби табиий маҳсулотлардан ташкил топган ширинликларни танлаганингиз маъқул.
Изоҳ (0)