Соғлиқ ва гўзалликни доимо сақлаш учун сизга ҳар куни витамин деб аталувчи 13 хил модда зарур бўлади.
Организмда биокимёвий ва физиолигик жараёнларнинг нотўғри кечмаслигини таъминлашда бу витаминлар катта аҳамиятга эга.
Витаминлар етишмаслиги ҳар хил касалликлар пайдо бўлишига, бевақт қаришга ва чиройнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Бизга бу витаминлар ҳар куни истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали етказиб берилади.
Шунинг учун бу озиқ-овқат маҳсулотлари албатта хилма-хил ва мувозанат сақланган ҳолда бўлиши лозим.
Мутахассислар энг муҳим витаминлар орасида гўзаллик учун А, C, ва E зарур бўлишини аниқлашди.
Бизнинг гўзаллигимиз: силлиқ тери, ипакдек майин сочлар, оппоқ ва бир текис тишлар ва хушбичим қоматни худди шу витаминлар таъминлайди.
Изоҳ (0)