Тирноқлар уйда ишлатиладиган кимёвий тозалаш воситалари, тирноқ учун лаклар ва иқлим шароити таъсири натижасида ҳам сарғайиши мумкин. Бундан ташқари, кўпинча организмда кальций моддаси етишмаслиги натижасида тирноқлар сарғаяди.
Тирноқлардаги сариқликни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш ва тўғри парвариш қилиш ёрдамида йўқотиш мумкин.
Эфир ёғлари ва лимон шарбатидан тайёрланган ниқоб жуда яхши таъсир кўрсатади. Ниқоб учун 1 чой қошиқ жожоба ёғи, 3-4 томчи иланг-иланг эфир ёғи ва яримта лимон шарбати керак бўлади.
Мойчечакли ванна ҳам жуда фойдали. 2-3 ош қошиқ мойчечакни 1 пиёла қайноқ сувга солиб 20 дақиқа дамлаб қўйинг. Тайёр бўлган дамлама ичида тирноқларингизни 15 дақиқа тутиб туринг ва ванна қилиб бўлганингиздан сўнг тирноқларингизни лимон шарбати билан артинг.
Изоҳ (0)