Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистонда MAN автобусларини ишлаб чиқариш жорий йилдан бошланади. Бу ҳақда, «Газета.uz»нинг ёзишича, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Отабек Содиқов журналистларга маълум қилган.
«Мазкур лойиҳа бўйича мамлакат ҳукумати қарори қабул қилиниши кутилмоқда», — деди «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари.
Отабек Содиқовнинг сўзларига кўра, ҳозирча 5 дона MAN автобуси тайёр, 2017 йил охирига қадар яна 50 дона шундай автобус тайёр бўлиши лозим.
2015 йилнинг апрелида Тошкент кўчаларида сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи MAN Lion’s CNG автобуси пайдо бўлган эди. Автобус ўша йилнинг сентябрига қадар Тошкентда синовдан ўтказилган, шундан сўнг автобус йўналишларидан бирига бириктирилган эди.
2015 йил охирида Самарқандда ишлаб чиқариладиган MAN Lion’s CNG автобуси Bus Euro Test танловида «Йил автобуси» деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)