Тошкентда Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Бешёғоч кўчаси кесишмасидаги чорраҳа қайтадан очилмоқда. 25 январь, чоршанба куни бу ерда йўл ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланиб, асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Чорраҳа светофорсиз ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилиб, «Газета.uz»нинг қайд этишича, сўнгги йилларда Тошкентдаги йўл қурилиши соҳасининг энг баҳсли ечимлардан бири — қайрилиш жойи билан алмаштирилган эди.
«Йўллар ўртасидаги тўсиқлар кўришни чеклаб, кўплаб авария ҳолатларига сабаб бўлаётган, ҳайдовчилар эса қайрилиш учун қатновнинг учинчи қаторини ҳам банд қилишга мажбур бўлаётган эди», — деб ёзади «Газета.uz».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)